
Чўғ суй
Моҳларойим
Ўтди қанча замонлар,
барчасини ютди ер.
Асрлардан асрга,
ўтиб келди фақат шеър.
Сиз яшайсиз дилларда, мангу тириксиз доим,
Ҳўқанднинг маликаси шоира Моҳларойим.
Ҳар замонда бор экан тулки билан бўрилар,
Сизни ҳурмат қиларди бой камбағал, чўрилар.
Сиз виқорли мағрур аёл ва шунчалар мулойим,
Сўзларингиз қилич каби ўткирдир Моҳларойим.
Увайсийнинг изларидан қалам тутган аёлсиз,
Тахт деб сизга туҳмат қилди қай виждонсиз ҳаёсиз.
Душманларнинг қозисидир фақат ёлғиз Худойим,
Сизга тирик девор бўлган халқингиз Моҳларойим.
Юрт ишқида шеърлар ёзиб, қуриб қанча бозорлар.
Сиз туфайли обод эди жоме масжид мозорлар.
Шеъриятнинг осмонида бўлган ягона ойим,
Нодирабегим номингиз тарихда Моҳларойим.
Ўтди қанча йил фасллар, айланмоқда ер шари,
Ғазалларда яшаяпсиз, унут бўлмади бари.
Сиз шеърият уммонида оққан шарқироқ сойим,
Қўқоннинг маликаси шоира Моҳларойим.
Санкт Петербург
2025 йил
Автор: Наргиза Ҳайдарова