Etiket arxivi: Бозорова Навруза Баҳриддиновна

Бозорова Навруза Баҳриддиновна

Бугун “Дўрмон” ижод уйида “Туйғулар тонги” номли шеърий тўплам китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб тақдимотида Республикамизнинг турли вилоятларидан 60 дан ортиқ ижодкорлар иштирок этди.
Устоз шоира “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Муҳаббатой Раҳмонберди қизи муҳаррирлигида нашр этилган бу китоб жуда ҳам кўнгилдагидек чиқибди. Устозга ижод аҳли номидан раҳмат айтамиз!
Китоб тақдимоти жуда ҳам эсда қоларли, чиройли ўтди. Республикамизда назм ва насрда қалам тебратувчи ижодкорлар китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини айтишди. Тақдимот мушоирага уланиб кетди.

Маънавий озуқага бой маданий тадбирда ижодкор Устозлар ва ёш ижодкорлар ўз ижод намуналари билан ўртоқлашиб, маънавий фикр алмашишди. Бу каби тадбирлар ижодкорга янада илҳом бағишлайди! “Туйғулар тонги” тўпламида ижод намуналари нашр этилган барча ижодкорларни яна бир янги китоб билан табриклайман!!!

15.09.2024.

YAZAR: НАВРУЗА БАХРИТДИНОВНА

(Бозорова Навруза Баҳриддиновна), шоира.
Ангрен шаҳар 34-мактаб-интернати ўқитувчиси ва Нейролингвистика маркази дефектолог-логопеди.

БОЗОРОВА НАВРУЗА БАҲРИТДИНОВНА

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru