Etiket arxivi: Зуҳра Бегим

Зуҳра Бегим – АЁЛ ҚАЛБИ

АЁЛ ҚАЛБИ

Аёл – она, қалби муаттар,
Гуллар каби нафис ва хушрўй.
Кўз ўнгида ҳар кун тонг отар,
Хаёлида беҳаловат ўй.

У мўъжиза, сирли бир хилқат,
Кўнгли нозик, сувдайин кавсар.
Юрагида орзулар қат-қат,
Дунёдаги энг буюк асар.

Қалбига йўл топсангиз агар
Бахш айлагай гўзал онини.
Номи буюк, лек ўзи камтар,
Керак бўлса, тутар жонини.

Муҳаббат-ла, ёритар тунни,
Дуо қилиб, яхшилик тилар.
Ташвишларсиз ўтмагай куни,
Оилани муқаддас билар.

Уни юксак чўққилар томон
Олиб чиқар сабр ва тоқат.
Меҳр беринг, топсангиз имкон
Аёл кўнглин ўкситманг фақат…

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

   

Зуҳра Бегим – РАМАЗОН ОЙИ

РАМАЗОН ОЙИ

Оламни нурафшон айламоқ учун
Самодан фараҳбахш саболар елди.
Саҳиҳ имконларга йўл очиб бугун
Биз кутган муборак Рамазон келди!

Саҳар намозгоҳда қилинган дуо
Жаннат эшикларин қулфини очар.
Ғафлат уйқусидан уйғонар дунё,
Борлиққа эзгулик уруғин сочар.

Тавба-тазаррудан бериб ишорат,
Жойнамоз устида келтирар иймон.
Барча гуноҳларин қилиб кафорат,
Истиғфор зикридан тозарар виждон.

Замин елкасида оппоқ фаришта,
Булбулнинг тилидан тушмас саловат.
Асрий орзуларни боғлаган ришта,
Узлатга равона бўлар адоват.

Тутқунликнинг темир исканжасидан,
Руҳни озод этар нуроний сабр.
Шиддатли замоннинг ўт нафасидан,
Ўрнини топади муаззам қадр.

Оқшом юлдузларга жўр бўлиб осмон,
Сокинлик қўшиғин қилар хиргойи.
Қалбни асрамоққа ундар покдомон
Ниятлар рўёби – Рамазон ойи

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

Зуҳра Бегим – БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Кўнглимга ўлтиргувчи дўсти ёр топмадим,
Чашми шамшод, қомати гул рухсор топмадим,
Дилга малҳам бўлгувчи мададкор топмадим.
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

Манимдек хаста ҳол ёки афгор кўрмадим,
Ғамдин фориғ этгувчи ғамгусор кўрмадим,
Бу кўнгулни мамнуну миннатдор кўрмадим,
Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим,
Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.

Ишқ ўти ёндирур гар айласанг маҳлиё,
Ошиқлигим бир куни бошимга бўлгай бало,
Марднинг иши жасорат, ҳақ сўзидир индалло,
Усрук кўзига токи кўнгил бўлди мубтало,
Наргис бу телбани яна ҳушёр топмадим.

Бу девона кўнгил ғариб, зоримни кутай,
Ёр хажрида ўртанамен, васлига етай,
Гар қадрига етолмасам, дўзахга кетай,
Ночор фурқати била хўп этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.

Хаёлимни этса шайдо бир нозанин гул,
Хаста дилнинг хонишидин бўлсайдим булбул,
Сўзларимга парво қилмас, сочлари сунбул,
Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.

Ёнимдамас ҳар он ёдимда борсизки, мен,
Тутқич бермас нигоҳингиз ҳушёрсизки, мен,
Зуҳро куймас беҳудага даркорсизки, мен
Бобур, ўзингни ўргата кўр, ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ишқинг гуфторидин садо қилмадинг,
Боғда булбул киби наво қилмадинг,
Ўзга хору, ўзни гадо қилмадинг,
Басе, дард бердингу даво қилмадинг,
Ғами ранжим англаб, шифо қилмадинг.

Беҳижоб илгида бор кайфу сафо,
Не ситамким, ёрни деб чекдим жафо,
Кўнгил зулфин очгум, асраб мусаффо,
Басе ваъда бердинг қилай деб вафо,
Ҳамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг.

Кўксим камонингдин чок боттинг менга,
Хаёлан қўлингни узоттинг менга,
Балолиғ заҳмини кўп соттинг менга,
Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга,
Хато эрди, аммо хато қилмадинг.

Гулхан бўлдинг, ҳамоно билдурмадинг,
Хасдек жонни назарга илдурмадинг,
Рухсорингни ғамзасин жилдурмадинг,
Висолингга кўнглимни тиндурмадинг,
Фироқингда то мубтало қилмадинг.

Дилимда асрадим ошкор этмай сир,
Мунгли қароғларим меҳроби басир,
Муҳаббат мулкидан бор этдинг қаср,
Кўнгил бирла жонни ҳам эттинг асир,
Бу шиддатни ёлғуз манго қилмадинг.

Ёр гулзордан атир гуллар термади,
Наззора дил бердим, кўнгил сурмади,
Бир бора меҳрини раво кўрмади,
Яқин истамак даст агар бермади,
Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг.

Етмасми юракни ҳижрон тилгани,
Бошидан ўтказгай ҳар куйни бани,
Дилкушо айлади Зуҳро билгани,
Наво бирла гарчи ҳеч кимсани,
Навоий киби бенаво қилмадинг.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

                      

Зуҳра Бегим – НАВОИЙ

НАВОИЙ
Кўнгил мулки бирла бўлиб ҳамхона,
Сўзлар ганжинасин айлаб нишона,
Илму маърифатни истаб жаҳона,
Қалб амрига қулоқ тутди Навоий.

Ой синиқ нурларин тўкканда оқшом,
Ишқнинг шаробига тўлганида жом,
Зиё гулшанини қилмоқ-чун инъом,
Машаққат заҳмини ютди Навоий.

Зим-зиё тунларни оқ тонгга улаб,
Беадоғ сўзларни ғалвирдан элаб,
Келажак авлодга рўшнолик тилаб,
Нурафшон кунларни кутди Навоий.

Ҳикмати олтину дурдона қаср,
Илм эшикларин очди бирма-бир,
Асл мўъжизалар яратиб охир,
Дунёдан тоқ бўлиб ўтди Навоий.

Мангуга юз тутиб кетди Навоий…

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

                                

Зуҳра Бегим – ГЎЗАЛЛАШДИ ҚИШ

ГЎЗАЛЛАШДИ ҚИШ

Қори билан гўзаллашди қиш,
Бағри тўлди она заминнинг.
Аёз қисиб қайрар экан тиш,
Шашти анча пасайди куннинг.

Қир-адирлар пар кўрпа ёпиб,
Эртасини ўйлайди сокин.
Майсаларнинг илдизин қучиб,
Тупроқ қорнинг татийди тотин.

Кўчаларнинг юзи ялтираб,
Тарновларда осилади муз.
Кўкда булут ўйчан дилдираб,
Ер юзига сочар майин туз.

Ҳиссиётлар бағрига чорлаб,
Ром айлайди шоир қалбини.
Дилда илҳом ёғдуси порлаб,
Адо этар кўнгил амрини.

Боғлар зарли рўмол ўрайди,
Табиатнинг кўрки жилвакор.
Боқсанг шаксиз юрак яйрайди,
Ҳар фаслнинг мўъжизаси бор.

То февралнинг сўнгигача қиш,
Қанот ёзиб ёғавергин қор.
Бисотингни қилгин намойиш,
Забт этгунча оламни баҳор.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

DAHA ÇOX YENİ MƏLUMAT

Oxuyun >> Gözündə tük var

Zaur Ustacın şeirləri haqqında

YAZARLAR.AZ

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

Зуҳра Бегим – ШУКРОНА

ШУКРОНА

Талотўп дунёнинг ғавғолари кўп,
Бир текис ўтмагай ҳеч қачон ҳаёт.
Қувончнинг ортида ғам юки тўп-тўп,
Шоирнинг қонидан яралгай баёт.

Билмаймиз, умримиз қанчаси баҳор,
Кўнгилдан эътиқод қилмоқ ибодат.
Тинч, омон яшашнинг ўзга гашти бор,
Ҳар тонг уйғонмоқнинг ўзи саодат.

Кўз очиб кўрган юрт соябон бўлиб,
Тўрт фасл неъматин қўлингга тутса.
Не бахтки, пойингда йиллар тўкилиб,
Сўнгги дам Она ер қўл очиб кутса.

Руҳимга куч берар суюкли диёр,
Юракка солмайман ғамнинг гардини.
Дунёда бўлмайди мендек бахтиёр,
Олиб чиққан куним элнинг дардини.

Шукрона келтириб кечган умримга,
Тунда қалам ила суҳбат қураман.
Юртим жамолини чизиб қалбимга,
Халқимнинг меҳрини туйиб тураман.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Зуҳра Бегим – ЯНГИ ЙИЛ

ЯНГИ ЙИЛ

Ассалом, Янги йил, байрамлар боши!
Қаршимда нигоҳинг тикиб турасан.
Қорларинг осмоннинг қувонч кўз ёши,
Интизор дилларга ором берасан.

Арча атрофида жамулжам бўлиб,
Дийдор кўришади дўсту қариндош.
Ўткан ҳар бир кунни сарҳисоб қилиб,
Бир-бирин кўнглини кўтарар дилдош.

Байрамнинг кўркидир тўкин дастурхон,
Кишига завқ берар қиш таровати.
Қўл очиб кутади ҳазрати Инсон,
Бу бизга тинчликнинг юрт шарофати.

Само ризқ улашиб, оқ зар эласин,
Табиат базмидан хушнуд бўлгин дил.
Она бешигига фарзанд беласин,
Бахт ва омад олиб келгин, Янги йил!

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

   

Зуҳра Бегим – ИШҚНИНГ МАЙДОНИДА

ИШҚНИНГ МАЙДОНИДА

Бир умр қалбимда ўчмас из бўлиб,
Сокин нигоҳимга сассиз ўрнашдинг.
Токи юрагимдан жой олгунингча,
Ишқнинг майдонида жангсиз курашдинг.

Меҳрдан жо бўлди қадр риштаси,
Тоғдек юксалтирдинг нозик кўнглимни.
Оғир дамларимда беролдинг таскин,
Очиб қўйдинг шамол тўсган йўлимни.

Ҳаёт сўқмоғидан юрганим сари
Ботди товонимга жафокаш тошлар.
Йилларнинг юзига томди чакиллаб,
Армоннинг кўзидан оққан кўз ёшлар.

Гоҳида бу очун торайди дилхун,
Тун чўкди бағримга чексизлик қадар.
Дил телба севгингни англамагунча,
Самовий руҳимга келмади хабар.

Дилингда жо бўлган нафис туйғуни,
Ҳис қилдим тафти ўт нурли юзингдан.
Бемисл хислатинг чорлайди ҳар он,
Ишқингни англайман теран кўзингдан.

Қалбимга муҳаббат ҳадя этдинг,
Тумандай тарқади зулумкор фироқ.
Кўнглим билан бирга ошуфта кўнглинг,
Мендан олисларда бўлсанг ҳам йироқ.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Зуҳра БЕГИМ – Мен чексиз самода ёлғиз бир юлдуз!


Сокин тун ороми ичра тўлғаниб,
Хаёлга элтади саррин саболар.
Юракда шафақ ранг олов чўлғаниб,
Қулоққа чалинар мунгли наволар.

Борлиқни тутганда ширин ифорлар,
Нигоҳлар ортида сукут сақлар ун.
Муштоқ кўнглимизга келса баҳорлар,
Гул бўлиб бораман ёнингга бир кун.

Мен чексиз самода ёлғиз бир юлдуз,
Ҳисларим ёйилган замин бағрига.
Дарднинг кўзи ёриб, туғиларкан сўз,
Шу сўз деб бош эгдим кўнгил амрига.

Ишқнинг туғёнида туғилдим қайта,
Қалбимни титратди инжа туйғулар.
Сабр-ла яшадим, шукрона айта,
Шул сабаб чекинди ортга қайғулар.

Нафосат гулшани – умр мазмуни
Ҳаётнинг жилоси – камалак ранглар.
Ошиқ дил орзуга етишган куни
Севгининг самовий куйи жаранглар

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana