
Ватан
Питерда тоғларни соғиндим,
Ҳар тошин сурсайдим кўзимга.
Олволи боғларни соғиндим.
Сабрлар тилайман ўзимга.
Қуёшнинг тафтини соғиндим,
Қорайсин розиман юзларим.
Отамнинг кафтини соғиндим.
Уйида қолгандир изларим.
Какликдек қанотим қоқганча,
Қимирлаб қир ошиб юрибман.
Тун бўлмас самога боққанча,
Соғинчдан кўприклар қурибман.
Майсалар зангори ҳали ҳам,
Ёз бўлмас элларни кезяпман.
Юртимдан келган хом гилосни,
Таъмидан соғинчни сезяпман.
Муштлашар булутлар гоҳида,
Қоп қора белбоғин боғлашиб.
Қарғалар дарахтнинг шоҳида,
Сайрашар кўнглимни доғлашиб.
Соғинчдан юрагим тарақлаб,
Томирим соч каби ўраман.
Она юрт мен қайда кезмайин,
Ёлғиз сени яхши кўраман.
Автор: Наргиза Ҳайдарова
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında





