
Мободо
Тушармиди осмон узулиб,
Мободо бир қўнғироқ қилсанг.
Қаердаман ва кимлар билан,
Ё шунчаки холимни сўрсанг.
Ерга қулаб тушами офтоб?
Сал бурнингни пастга қаратсанг.
Салом алик ва илиқ сўздан,
Мехр номли бўстон яратсанг.
Билмайсанда ўрнинг борлигин,
Ўринсиздан асрасин Худо.
Одамларнинг изидан қувиб,
Кетди мехр айтиб адвидо.
Бир қўнғироқ қилиш оғирми?
Келтирарми сенга муаммо.
Сени қандай авайлар эдим,
Буни ўзинг билмасдинг аммо.
Қарашингдан ёғиларди ўт,
Мехр истаб ёнимга чопдинг.
Дил тўридан олганингда жой,
Сен юзимга эшикни ёпдинг
Санкт Петербург
Автор: Наргиза Ҳайдарова