
Манманлик
Манманлик ҳам дарахтдек ўсиб,
Чирмовуқдек отмоқда илдиз.
Ким ўзарга бўлмоқда пойга,
Югуряпмиз кеча-ю кундуз.
Пул кетидан чопамиз ҳамон,
Олқишлаймиз чаламиз чапак.
Гўё шундай қилсак ,тўрт томн,
Кўкдан ёғиб тушгандек чалпак.
Чумолидай ташиймиз уйга,
Чириб кетар омборда донлар.
Камбағални солиб минг куйга,
Таҳқирлайди айрим нодонлар.
Олқишлаймиз номи улуғни,
Супрасидан, ортмайди унлар.
Ҳақиқатни кўриб жим -житмиз,
Кўзи кўр-у ва тили гунглар.
Елкамизда тоғдек ғамлар бор,
Тўмарислар бўлмоқда чўри.
Тулкиларга айланар минг бор ,
Қишлоқдаги эркак кўк бўри.
Жим кетамиз ўз йўлимиздан,
Сизга нима деймиз гоҳида.
Бой ўғлилар сайрашар бўлди,
Булбул севган гулнинг шоҳида.
Етимларнинг ҳаққини еймиз,
Ҳақ деганча ўз-ўзимизни.
Шайтон йўлдан урганда деймиз,,
Қон тўлдиргач қалб кўзимизни.
Айтай десам дардим кўп яна,
Одамларга ачийди ичим.
Дунё шундай оғир чархпалак,
Қайтармоққа етмайди кучим.
Автор: Наргиза Ҳайдарова




