
Шаҳар
Шаҳар ухлаяпти, осуда шаҳар,
Нива дарёсининг қучоқларида.
Бир шоир шеър битиб илҳом ахтарар,
Балтика денгизин қирғоқларида.
Сокин сув чорлайди уни бағрига,
Боқади сув солган йўлакларига.
Майсалар либосин этагин ўпар,
Гуллар сув сепади кўйлакларига.
Шаҳар ухлаяпти, осуда шаҳар,
Самонинг чеҳраси оқ-қора тасвир.
Қирғоқнинг чиройи олади ақлин,
Бу юртда яширин ажойиб бир сир
Шаҳар ухлаяпти, осуда шаҳар,
Кўприклар устидан учади қушлар,
Ленинград ҳушин ўғирлаган қиз
Қишлоғин соғиниб кўради тушлар.
Шаҳар ухлаяпти, осуда шаҳар…
Автор: Наргиза Ҳайдарова