
Охирати обод бўлсин, Оллоҳ чорлаган экан. Кўникишга мажбурмиз
ЙИҒЛАБ-СИҲТАБ
Келиб кетар даҳр экан-ютарин қуймас,
Ёшмиди, қарими-тутарин қуймас,
Азал абад чарх мотам-чилторин қуймас,
Ўтганларга марсия битаверамиз,
Йиғлаб-сихтаб аза тутаверамиз.
Дунё дея шошганча-чала қолиб иш,
Югурсанг, чопсанг ҳам-битмай ҳар юмуш,
Кўз ёшингга боқмасдан-жон олар эмиш,
Кетганларга тазия этаверамиз,
Йиғлаб-сиҳтаб аза тутаверамиз.
Товонингга ботганча-кунда тиконлар,
Гоҳ ука, гоҳ ака-юрагинг қонлар,
Тўлмайин жон ютар-қаро ўпқонлар,
Кунда ғам-ғуссага ботаверамиз,
Йиғлаб- сихтаб аза тутаверамиз.
Ҳаёт қонли йўлдир-заҳмати улкан,
Ҳар сатрингда ногоҳ-кимдир қуларкан,
Ғанимат жон дея- Раҳмон имларкан,
Ҳар қисматга кўниб кетаверамиз,
Йиғлаб-сиҳтаб аза тутаверамиз.
Қовжираб қолади, сен эккан гуллар,
Бўш косанг лабларинг, интиқиб тилар,
Ёмонми, яхшими ўтказиб онлар,
Оға-ининг–тобутга ортаверамиз
Йиғлаб-сиҳтаб аза тутаверамиз.
Ҳар инсон ғанимат- ҳар он лаҳзалик,
Гоҳ қадрин биламиз-гоҳида ўлик,
Дунё меҳмонхонадир- умр тўрт кунлик,
,, Бандалик”лаб-дарсин ютаверамиз,
Йиғлаб-сихтаб аза тутаверамиз.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında