Ҳар инсон ғанимат- ҳар он лаҳзалик, Гоҳ қадрин биламиз-гоҳида ўлик, Дунё меҳмонхонадир- умр тўрт кунлик, ,, Бандалик”лаб-дарсин ютаверамиз, Йиғлаб-сихтаб аза тутаверамиз.
Лолақизғалдоқ бўлиб – унаман бир кун, Ер бағрига тўкилиб – қўнаман бир кун, Яшил- яшил ўтлар ўсгай, гумбазимдан, Қошингизга капалак бўб – тунайман бир кун.
Шул гумбазга бошгинам- урмоқда соям, Анор каби тарсиллаб- кўкрак; ҳамсоям,(юрак) Кўксингиз оғритади- уқмаганингиз, Бир қиз бўлиб кетганида – ҳур қизлик зоям.
P.S. Олдин шу расмимни бир нашриётга шеърим билан бериб юборгандим, бир ёшроқ муҳаррир болага. Шунда ўша шоирни хотини рашк қилиб расмимни тирнаб ташлабди, йиртаман деб. Зўрға қўлидан олиб қолибди. Шунинг учун расмим тирналган.
Шоир бўлай дедим – сиз учун ёниб, Китоб -дафтарларга — буткул инониб, Юракда иштиёқ, муҳаббат униб, Ногаҳон сўзларга, ўрганиб қолдим, Мен ҳам шеъриятга, ўраниб қолдим.
Шоирлик юмуши оғир иш экан, Гоҳ юрак, гоҳ руҳинг оғрир иш экан, Тажриба, саботга таяниш экан, Куну тун изларга ўрганиб қолдим, Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Олиму фозиллар- мавқеи зўрдек, Тўрт сатр битганча- ҳаллослаб зирдек, Матбуот; рўзнома- нашри ҳузурдек, Турли хил ёзларга ўрганиб қолдим, Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Ҳаракат этмаса- қаламин чуҳлаб, Ижод ҳам тухтаркан- шу заҳот суфлаб, Бир шоир чиқар лаб – ўзни кавловлаб, Шон – шуҳрат кўзларга ўрганиб қолдим, Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Истеъдод қайдадур – иқтидор қайда, Ортингиздан чопганча- қаламни ҳайдаб, Халлоқим берганча- калому этаб, Адабий кезларга ўрганиб қолдим, Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Янги йил муборак эй, ФБ дош дўстлар. Янаги йилларни ҳам соғ- саломат бирга қарши олиш барчамизга насиб этсин. Янги йил, янги кунлар сизларга доимо хуш кайфият, янги кунларни етаклаб келсин. Бор бўлинглар.
Байраминг муборак- бўлсин эй, дўстим, Ўйу – ғавғоларни унутиб, бутун, Янги йил бахш этсин – инъомлар кун-тун, Авф этиб яшайлик – хафаликларни.