Etiket arxivi: Зуҳра Бегим

Зуҳра Бегим – ИШҚНИНГ МАЙДОНИДА

ИШҚНИНГ МАЙДОНИДА

Бир умр қалбимда ўчмас из бўлиб,
Сокин нигоҳимга сассиз ўрнашдинг.
Токи юрагимдан жой олгунингча,
Ишқнинг майдонида жангсиз курашдинг.

Меҳрдан жо бўлди қадр риштаси,
Тоғдек юксалтирдинг нозик кўнглимни.
Оғир дамларимда беролдинг таскин,
Очиб қўйдинг шамол тўсган йўлимни.

Ҳаёт сўқмоғидан юрганим сари
Ботди товонимга жафокаш тошлар.
Йилларнинг юзига томди чакиллаб,
Армоннинг кўзидан оққан кўз ёшлар.

Гоҳида бу очун торайди дилхун,
Тун чўкди бағримга чексизлик қадар.
Дил телба севгингни англамагунча,
Самовий руҳимга келмади хабар.

Дилингда жо бўлган нафис туйғуни,
Ҳис қилдим тафти ўт нурли юзингдан.
Бемисл хислатинг чорлайди ҳар он,
Ишқингни англайман теран кўзингдан.

Қалбимга муҳаббат ҳадя этдинг,
Тумандай тарқади зулумкор фироқ.
Кўнглим билан бирга ошуфта кўнглинг,
Мендан олисларда бўлсанг ҳам йироқ.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Зуҳра БЕГИМ – Мен чексиз самода ёлғиз бир юлдуз!


Сокин тун ороми ичра тўлғаниб,
Хаёлга элтади саррин саболар.
Юракда шафақ ранг олов чўлғаниб,
Қулоққа чалинар мунгли наволар.

Борлиқни тутганда ширин ифорлар,
Нигоҳлар ортида сукут сақлар ун.
Муштоқ кўнглимизга келса баҳорлар,
Гул бўлиб бораман ёнингга бир кун.

Мен чексиз самода ёлғиз бир юлдуз,
Ҳисларим ёйилган замин бағрига.
Дарднинг кўзи ёриб, туғиларкан сўз,
Шу сўз деб бош эгдим кўнгил амрига.

Ишқнинг туғёнида туғилдим қайта,
Қалбимни титратди инжа туйғулар.
Сабр-ла яшадим, шукрона айта,
Шул сабаб чекинди ортга қайғулар.

Нафосат гулшани – умр мазмуни
Ҳаётнинг жилоси – камалак ранглар.
Ошиқ дил орзуга етишган куни
Севгининг самовий куйи жаранглар

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Борлиқ вужудимда жон, жон, Самарқанд!

САМАРҚАНД

Жамолинг баҳорий ҳислар уйғотди,
Оқшом чироқларин ёқди самоват.
Ёғоч бешигингда суягим қотди,
Сокин тунларингдан топдим ҳаловат.
Юлдузлар чамани – осмон, Самарқанд,
Улуғбек шул боғга боғбон, Самарқанд.

Мир Саййид Барака хоки пойига,
Устоз, деб бош қўйди султон Темурбек.
Маърифат келтирди шоҳ саройига,
Ҳеч кимса шахдига қўёлмаган чек.
Кўзимнинг ўнгида ҳар он Самарқанд,
Буюк ипак йўли –Турон, Самарқанд.

Юзингда акс этар онамнинг юзи,
Қуёшдай таралар меҳринг зиёси.
Йўлингга пояндоз жаннатнинг ўзи,
Оламда кўркингни йўқдир қиёси.
Гул атрига тўла бўстон, Самарқанд,
Бибихоним суйган маржон Самарқанд.

Авлиёлар ҳоки ётган заминсан,
Зимдан овоз берар қадимий оҳанг.
Афросиёб, суйла, не учун жимсан?
Етар, тоғу тошни гунг қилган ноланг.
Сиру синоати – чистон, Самарқанд,
Хўжа Аҳрор Валийга виждон, Самарқанд.

Даргоҳингга кимлар келиб кетмаган,
Ўтмишдан сўзлайди навқирон тарих.
Сен ҳақингда кимлар ашъор битмаган,
Шукр, мендан боринг тутмадинг дариғ.
Абулайс зикрида ирфон, Самарқанд,
Навоий наздида достон, Самарқанд.

Имом ал-Бухорий мангу уйқуда,
Бир замон меҳрингни тафтини туйган.
Саховатли бағринг тинч ва осуда,
Шул сабаб хотиржам кўнглини қўйган.
Мусофир дардига дармон Самарқанд,
Бобурнинг дилида армон Самарқанд.

Бироз вақт олисга қилсам гар сафар,
Хаёлим паришон, тўхтайди ижод.
Тушимда безовта руҳим дарбадар,
Юракни эзади кўтариб фарёд.
Умримнинг мазмуни – имкон Самарқанд,
Мен учун ягона макон Самарқанд.

Бу ёруғ оламда сенсизлик – рўё,
Ҳусни жамолингдан илҳом оламан.
Жонингга бу жоним бўлсин тўтиё,
Умрбод ёдингни сақлаб қоламан.
Зуҳронинг қалбида иймон Самарқанд,
Борлиқ вужудимда жон, жон, Самарқанд!

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Зуҳра БЕГИМ – ОНА ТИЛИМ

ОНА ТИЛИМ

Она тилим, тоғ бағридан отилган вулқонимсан,
Ота-онам кўнглидай оқ, покиза виждонимсан.

Кўҳна тарих пештоқига битилгансан, умрбод
Онгу шуур, тафаккурни, обод этгансан, обод!

Қадим олис ўтмишимиз хотирлардан олган жой,
Абадият эшикларин очган Ўрхун-Энасой.

Юсуф Хос Ҳожиб баёти уммон ичра гавҳар дур,
Зулумотни ёритгувчи юлдуз каби ёрқин нур.

Маҳмуд Қошғарийнинг боғи гулу чаман, бўстондир,
Ундан баҳра олган киши маърифатли инсондир.

Аҳмад Яссавий ҳикмати дилда уйғотган ҳайрат,
Хоразмий, Қутб, Рабғузий эл аро буюк сийрат.

Назмий сабоқ сирларини Лутфий хўб хитоб этмиш,
Навоийнинг ишқи ила номинг оламга кетмиш.

Тақдирнинг аччиқ бўрони синар ҳамон сабрингни,
Анбиёю алломалар кўтаришди қадрингни.

Жонин олиб кетгунча дор, жўшдинг Машраб тилида,
Эгилдинг, букилдинг, аммо синмадинг Ҳақ йўлида.

Ўзга юртда яшаб Бобур ўзлигин унутмади,
Улкан асарлар яратиб, рўёга юз тутмади.

Илму ирфон даҳолари жонини айлаб фидо,
Қодирий ва Усмон Носир кўз юмди, эркдан жудо.

Жавонмардлар жасорати кўз ўнгингда мардона,
Ойбекнинг гунг забонида яшайвердинг пинҳона.

Аждодларнинг битиклари асрларни ёд этди,
Улуғлардан қолган мерос хазинангни бойитди.

Она тилим – ўзбек тили, жоним ичра жонимсан,
Ота-онам кўнглидай оқ , покиза виждонимсан.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

Сиз юрган йўллардан боряпман ота…


Сиз юрган йўллардан боряпман ота,
Қонимда Сиздаги тезкор шижоат.
Ухласам тушимга кирасиз она,
Оппоқ либос ичра қилиб ибодат.

Дуоингиз сабаб топдим йўлимни,
Сезаман, руҳингиз кузатиб юрар.
Қай бир кас оғритиб қўйса дилимни,
Ҳимоя қилмоққа шайланиб турар.

Соғиниб, қумсасам чорлар коинот,
Бош олиб кетаман хаёлан учиб.
Ва қайтиб, Роббимдан топаман нажот,
Юрак огоҳ этар, маҳкамроқ қучиб.

У менга бесамар ўйлардан ҳоли
Фақат олдга томон юришим айтар.
Дўстларим бор экан содиқ, вафоли,
Яқин йўлолмагай ҳеч қандай хатар.

Бу дунё шафқатсиз, ғафлатда қолсанг,
Оёғи остида эзиб кетади.
Эй, жон,Тўмарисни ёдингга олсанг,
Аждодлар авлодга қувват элтади.

Озорлардан қолган яралар битар,
Асло қўрқув билмас кўнгил тиргаги.
Кураш майдонида ўзин унутар,
Кўксимда исёнкор шернинг юраги…

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

Зуҳра Бегим – КУЗ ЁМҒИРИ

КУЗ ЁМҒИРИ

Кўз ёшимдан ранг олди ёмғир,
Томчилади майдалаб аста.
Булутларнинг ранги қорамтир,
Самоватнинг юраги хаста.

Вужудимни титратди бир ҳис
Ловуллаган юрагим алвон.
Истагимнинг рўёби танқис
Хаёлларим сочилди ҳар ён.

Хотирамнинг сирдарёсида,
Тўлқинланди ҳижрон тошқини.
Орзуйимнинг кенг дунёсида
Учқунланди ҳаёт ёлқини.

Куз ёмғири – кўнгил ёмғири,
Ёғгил, йиллар гардини ювиб.
Қулоғимда қолсин шивиринг
Дилдан ҳайда, ҳасратни қувиб.

Булут тўла намхуш осмонга,
Кўнгил куйган бағрини тутсин.
Қадрин билмай эврилган жонга,
Сел бўлиб қўй, дардин унутсин.

Соғинч қалбга солса изтироб,
Узоқ ўйга толар кўз қири.
Шоир дили бўлмасин хароб,
Умид бергин, кузнинг ёмғири.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

 

Зуҳра Бегим – КУЗНИНГ СУРАТИ…

КУЗНИНГ СУРАТИ…

Куз келиб тўкилар боғнинг оҳори,
Булутни бағрига чорлайди осмон.
Гумбурлаб чалинар чақмоқнинг тори,
Оламга айлайди тириклик эҳсон.

Жимирлаб-жимирлаб чайқалар ҳовуз,
Шамолда силкиниб шивирлайди тол.
Япроқлар шудрингга ювар экан юз,
Заминнинг бошига урайди рўмол.

Оқбадан теракнинг либоси олтин
Бўйи басти билан ўйчан кузатар.
Борлиққа ризқ бергач, олмоқ учун тин,
Она ер хотиржам оёқ узатар.

Потирлаб учади қушлар галаси
Қишни хушламоққа етмай журъати.
Олисда кутади иссиқ даласи,
Шоирнинг қалбида кузнинг сурати…

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

 Зуҳра Бегим – АВГУСТ

АВГУСТ

Булутни хуш кўрди кетар чоғида,
Ёмғир қўшиғини куйлади осмон.
Муҳаббат ўртанди кўнгил боғида,
Хотирлар эшиги очилди шу он.

Борлиқни кузатган ўйчан кўзларда,
Меҳрнинг соғинчли, унсиз сурати.
У жаранг сочмоқ-чун назмий сўзларда,
Юракни титратар ишқнинг қудрати.

Совутмоқ истади ўт олган дилни,
Ўткинчи ҳисларга ясаб ниҳоя.
Тизгинсиз хаёллар ёзар чигилни,
Руҳият саҳнида туғилар ғоя.

Орзу ва армонлар келар устма-уст,
Муродга етганлар бахтлидир шу тоб.
Сўнгги дам ёмғирга юз тутди август,
Қалбимни ром этди гўзал изтироб.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

                         

Зуҳра Бегим – СИЗ…

СИЗ…

Сиз – мен севиб, қўлдан қўймаган китоб,
Ҳар бир варағида кўнгил сўроғи.
Маъшуқа ишқида дардли изтироб –
Юракни уйғотган бахт қўнғироғи.

Зарҳал саҳифаси ўзгача олам,
Қалбингиз қўридан топаман қўним.
Севгингиз сеҳридан тарқайди алам,
Муҳаббат шавқига йўғрилар куним.

Ҳали ўқилмаган мавзулар бисёр,
Кўздан кечираман варақлаб бир-бир.
Соғинч тўла гўзал хотирлари бор,
Қайтадан ўқигим келар негадир.

Кўнглим кулбасини ёритган маёқ,
Гул каби асрайди нозик ҳисларим.
Туйғулар измига йўллар иштиёқ,
Бироз енгиллашар дил юмушларим.

Умрим боғларини гуллатган боғбон,
Ёшликка қайтарар меҳрингиз шу тоб.
Кўнглимдан жой олган биргина инсон,
Сиз – мен севиб, қўлдан қўймаган китоб.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

         
                             

Зуҳра Бегим – ЧИН ДЎСТ

ЧИН ДЎСТ
Тоза туйғуларга йўғрилган қалби,
Ҳеч қачон дилингга бермагай озор.
Ғам-у аламларда йўқ асло айби,
Лек кўнгил кўтарган таскинлари бор.

Меҳрининг тафтидан баҳраманд бўлиб,
Андуҳлардан йироқ яшайсан шу дам.
Юрак йиғласа-да, юзларинг кулиб,
Ҳаётни қайтадан бошлайсан илдам.

Яхши-ёмон кунда бўлгувчи ҳамдард,
Олов ўт пўркаса, тушиб қасдингга.
У далда бўлади қўндирмасдан гард,
Баҳорий руҳ бериб, умр фаслингга.

Тўрт кунлик дунё ҳам ўтар-у кетар,
Инсоннинг инсонга меҳри ҳам бойлик.
Юзтамас, битта чин дўст бўлса етар,
Бу ҳаёт дўст ила ўтар чиройлик.

Müəllif: Зуҳра Бегим

Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru