АВГУСТ
Булутни хуш кўрди кетар чоғида,
Ёмғир қўшиғини куйлади осмон.
Муҳаббат ўртанди кўнгил боғида,
Хотирлар эшиги очилди шу он.
Борлиқни кузатган ўйчан кўзларда,
Меҳрнинг соғинчли, унсиз сурати.
У жаранг сочмоқ-чун назмий сўзларда,
Юракни титратар ишқнинг қудрати.
Совутмоқ истади ўт олган дилни,
Ўткинчи ҳисларга ясаб ниҳоя.
Тизгинсиз хаёллар ёзар чигилни,
Руҳият саҳнида туғилар ғоя.
Орзу ва армонлар келар устма-уст,
Муродга етганлар бахтлидир шу тоб.
Сўнгги дам ёмғирга юз тутди август,
Қалбимни ром этди гўзал изтироб.
Müəllif: Зуҳра Бегим
Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru