
ҲИНД КАБИ
Ҳинд каби айрилдим – ҳамроҳи -дилдан,
Кунлар ўтиб боргай – айроқи йўлдан,
Фарқ йўқдир – на хазон, на тўзон, гилдан,
Кўзларим тўймасдан – девона бўлдим.
Бир чўлоқ кишига, хасса не ҳожат,
Аросат йўлларда, қолмишдир одат,
Карбало даштиндай – ёприлиб офат,
Қош – кўзи қуймасдан- вайрона бўлдим.
Ажал бўнда ётар – жон қушин пойлаб,
Оёқ- қўл бандадур – ҳафталаб, ойлаб,
Гоҳ шайтон, гоҳ валий – феъллари йўлаб,
Бир гадо сингари – сарсона бўлдим.
Бағри қон ошиққа – бағри тош маъшуқ,
Кўзлари кўр дерлар – сўқирдир – ошиқ,
Ёнганча юракда – авғону ғашлиқ,
Паридек бўй басдин – бегона бўлдим,.
Тилга келгай на достон ва нада ғазал,
Умр ўтар ҳастару, ғамзада – ўсал,
Арзу ҳол сўрмоққа – йўқдир бир афзал,
Еру кўкка сиғмасдан – афсона бўлдим.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)