
НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Ишқинг гуфторидин садо қилмадинг,
Боғда булбул киби наво қилмадинг,
Ўзга хору, ўзни гадо қилмадинг,
Басе, дард бердингу даво қилмадинг,
Ғами ранжим англаб, шифо қилмадинг.
Беҳижоб илгида бор кайфу сафо,
Не ситамким, ёрни деб чекдим жафо,
Кўнгил зулфин очгум, асраб мусаффо,
Басе ваъда бердинг қилай деб вафо,
Ҳамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг.
Кўксим камонингдин чок боттинг менга,
Хаёлан қўлингни узоттинг менга,
Балолиғ заҳмини кўп соттинг менга,
Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга,
Хато эрди, аммо хато қилмадинг.
Гулхан бўлдинг, ҳамоно билдурмадинг,
Хасдек жонни назарга илдурмадинг,
Рухсорингни ғамзасин жилдурмадинг,
Висолингга кўнглимни тиндурмадинг,
Фироқингда то мубтало қилмадинг.
Дилимда асрадим ошкор этмай сир,
Мунгли қароғларим меҳроби басир,
Муҳаббат мулкидан бор этдинг қаср,
Кўнгил бирла жонни ҳам эттинг асир,
Бу шиддатни ёлғуз манго қилмадинг.
Ёр гулзордан атир гуллар термади,
Наззора дил бердим, кўнгил сурмади,
Бир бора меҳрини раво кўрмади,
Яқин истамак даст агар бермади,
Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг.
Етмасми юракни ҳижрон тилгани,
Бошидан ўтказгай ҳар куйни бани,
Дилкушо айлади Зуҳро билгани,
Наво бирла гарчи ҳеч кимсани,
Навоий киби бенаво қилмадинг.
Müəllif: Зуҳра Бегим
Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında
I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I
I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I