Etiket arxivi: Бозорова Навруза Бахритдиновна

Бозорова Навруза Баҳриддиновна

Бугун “Дўрмон” ижод уйида “Туйғулар тонги” номли шеърий тўплам китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб тақдимотида Республикамизнинг турли вилоятларидан 60 дан ортиқ ижодкорлар иштирок этди.
Устоз шоира “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Муҳаббатой Раҳмонберди қизи муҳаррирлигида нашр этилган бу китоб жуда ҳам кўнгилдагидек чиқибди. Устозга ижод аҳли номидан раҳмат айтамиз!
Китоб тақдимоти жуда ҳам эсда қоларли, чиройли ўтди. Республикамизда назм ва насрда қалам тебратувчи ижодкорлар китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини айтишди. Тақдимот мушоирага уланиб кетди.

Маънавий озуқага бой маданий тадбирда ижодкор Устозлар ва ёш ижодкорлар ўз ижод намуналари билан ўртоқлашиб, маънавий фикр алмашишди. Бу каби тадбирлар ижодкорга янада илҳом бағишлайди! “Туйғулар тонги” тўпламида ижод намуналари нашр этилган барча ижодкорларни яна бир янги китоб билан табриклайман!!!

15.09.2024.

YAZAR: НАВРУЗА БАХРИТДИНОВНА

(Бозорова Навруза Баҳриддиновна), шоира.
Ангрен шаҳар 34-мактаб-интернати ўқитувчиси ва Нейролингвистика маркази дефектолог-логопеди.

БОЗОРОВА НАВРУЗА БАҲРИТДИНОВНА

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

Навруза Бахритдиновна

Куз баргидай дилгир юрагим,
Тўкилмоқда хазонрезги ҳис.
Пойингда тиз чўкди соғинч, ишқ…

Курашиб хўб толди юрагим,
Муносабат совуган ҳиссиз –
Финжондаги қаҳва сингари…

Соғинч сари чопди юрагим,
Фақат сени излайди эссиз.
Эси бўлса изламас эди.

Севишини айтмас юрагим,
Муҳаббатим кўзимда зоҳир.
Қалб кўзида уқолмас ҳеч ким.

Хазон каби тўкил юрагим!
Совуққонлик ўраб томирим,
Жоним ишқдан азоб чекмасин…

Шафақ янглиғ алвон юрагим!
Чўкди зулмат қаърига бу тун.
Юрак сенсиз бўлмас бир бутун!

Теран англаб етди юрагим,
Оғриқлари беҳуда ишқнинг…
Дард бўғзида куламан завқли!

Миллион йиллик руҳда юрагим!
Телбаларча севгани – таскин!!!
Ошиқ жоним сенга мунтазир!!!

Қоронғулик чулғаб юрагим,
Сендаги ишқ нурига шошар…
Ҳар тонг умид -қуёшим сенсан!

Шаббода бўл, шошгин юрагим,
Вақт измига бўйсунмай югур!
Зеро фурсат оз, васл – яқин…

YAZAR: НАВРУЗА БАХРИТДИНОВНА

БОЗОРОВА НАВРУЗА БАҲРИТДИНОВНА

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

Навруза Баҳритдиновна – Салом куз

Салом куз, севгилим, руҳим лаззати,
Наҳотки васлингга етдим мен ростдан!
Интиқиб зор кутдим, соғинч-ҳасратда,
Кўз ёшим яширди ёмғир бехосдан…

Музда ҳис-туйғусиз титраб бойчечак,
Баҳордан бебаҳра ўтгани армон,
Мен умрим куз фасли остонасидан,
Сокин қалбинг сари ошиқдим шу он!

Куз – сен ёлғизлигим юзидай маъсум,
Кел ишқ, онг-шуурим қалбга йўл очар!
Ийманиб қарайсан сокин табассум,
Сенинг кулгучингда жозиба сочар!

Оташнафас қуёш заррин нурини,
Булутлар ортига беркитди ғамгин…
Сен мендан яширма туйғуларингни,
Завқ-у шавққа тўлиб тараннум этгин!

Куз – руҳим лаззати, хотиржам қалбим,
Кел бирга оташин суҳбат қурамиз!
Хазонрезги боғда хаёл суриб жим,
“Телба ошиқ” номли китоб ёзамиз!!!

Салом куз, севгилим, руҳим лаззати,
Сукунатга чўмиб, бахтни туямиз!

2024.09.01. Ангрен.


YAZAR: НАВРУЗА БАХРИТДИНОВНА

БОЗОРОВА НАВРУЗА БАҲРИТДИНОВНА

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru

Бозорова Навруза Бахритдиновна

Кўзим, сўзим, ўзим, жон, вужуд,
Севги нигоҳида сассиз илинжим…
Дард тўфони ичра тўлғониб фарёд ,
Ҳар ёнга сочилиб кетди соғинчим!

Гул яноғи бўйлаб сочилган шабнам,
Кўзим соғинчида мавжланган ёшим…
Жонтомирим занжир, исканжа ишқим,
Умид уфққа ботар, сўнар қуёшим…

Вафосиз дунёси, меҳр тош қотган,
Кўзида, сўзида риё матлаби…
Ўзидан ҳам аъло кўрган жон билан,
Ўзлигидан кечмоқ ишқнинг талаби!

Севги тўлқинида сарсона кўнгил,
Кимсасиз оролда истар ҳаловат…
Вақтга кўмилган ишқ, умр обу-гил,
Соғинч соҳилида кўнгил омонат.

YAZAR: НАВРУЗА БАХРИТДИНОВНА

БОЗОРОВА НАВРУЗА БАҲРИТДИНОВНА

Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana

“ƏDƏBİ OVQAT” JURNALI PDF

“YAZARLAR”  JURNALI PDF

“ULDUZ” JURNALI PDF

“XƏZAN”JURNALI PDF

WWW.KİTABEVİM.AZ

YAZARLAR.AZ

===============================================

<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və  WWW.USTAC.AZ >>>> 

Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93   E-mail: zauryazar@mail.ru