Вахобова Турсуной – ИККИМИЗ ТОМОН

ИККИМИЗ ТОМОН

Ҳали баҳор келар, кўрсатиб жамол,
Ҳали қирлар кияр, қизғалдоқлар-ол,
Момиқ қорларини эритиб-ҳиёл,
Қуёш нур сочадир, иккимиз томон.

Ҳали адирларда бойчечак нишлар,
Ҳали кўкда пат қоқиб, қур -қурлаб қушлар,
Ҳудди кечагидек, кўргандек тушлар,
Ҳаёт кўз очадир, иккимиз томон.

Ҳар бир хаёлларда, бордир каромат,
Қумрилар сингари, чуғурчуқлаб- қад,
Осмон саҳналари, тутатиб гулхан,
Замин дил ёрадир, иккимиз томон.

Бу бир ҳавас эмас- бу бир жавраниш,
Шоирлик туси ё- ҳувлаш, ўраниш,
Битикларда айтилгандек- музаффар ўтиш,
Борлиқ юкунадур, иккимиз томон.

Орзую умидлар- бадар кетмас ҳеч,
Худо назар қуллар- йўлар эрта- кеч,
Тараққий этганча- ҳар дилда соғинч,
Баҳор тахт турадур, иккимиз томон.

Yazar: Tursunoy Vahobova

Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)

Yazarlar.Az

I>>>>>>BU HEKAYƏNİ MÜTLƏQ OXU<<<<<<I

I>>Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana<<I

Bir cavab yazın

Sizin e-poçt ünvanınız dərc edilməyəcəkdir. Gərəkli sahələr * ilə işarələnmişdir