
ОППОҚ ҚОР
Оппоқ қор ёзмоқда безатиб замин,
Кумуш қиш кемтигин- тўлдириб камин,
Қорбобо, Қормомо- ясаб, учамен,
Учқур чанғиларда- яхмалакларни.
Бу бир янги йилга- ёйилган кашта,
Олис чўққилардан- келган гулдаста,
Болалик чоғларга- қайтиб бир пасда,
Беармон қучарман- сумалакларни.
Бу шодлик, бу қувонч- топилган кимё,
Интизор қалбларга- сочилган зиё,
Ташвишинг азиздир, қаҳратонинг-о,
Бафуржа ёқарман- печкачаларни.
Қоялар, тераклар учлари оппоқ,
Орзу- умидларнинг кучлари уйғоқ,
Бу неъмат, бу дондир, бу ризқдир кўпроқ,
Севинчла тутарман оқ парчаларни.
Қорбўрон ўйнаймиз, келгин эй, ўртоқ,
Китоб воҳасин оқ, қорларига боқ,
Муҳтарам мезбон бу- баҳорий булоқ,
Хотиржам кутарман- камалакларни.
Янги йил муборак эй, ФБ дош дўстлар. Янаги йилларни ҳам соғ- саломат бирга қарши олиш барчамизга насиб этсин. Янги йил, янги кунлар сизларга доимо хуш кайфият, янги кунларни етаклаб келсин. Бор бўлинглар.
Байраминг муборак- бўлсин эй, дўстим,
Ўйу – ғавғоларни унутиб, бутун,
Янги йил бахш этсин – инъомлар кун-тун,
Авф этиб яшайлик – хафаликларни.
Барчаларингизга янги йил муборак бўлсин!
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)