
КИТОБЛАР
Билим бу ҳаётнинг аввали боши,
Китобдир инсоннинг дўсту сирдоши,
Илмла порлагайдир ҳар дил қуёши,
Китоблар донишлар изҳори, ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
Билимла ҳар ўйу мақсадлар ҳосил,
Билимла инсоният мақомга восил,
Ҳаётдан сабоқлар бергай муттасил,
Китоблар маърифат бўлоғи ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
Орифлик йўли ҳам бунда мужассам,
Эзгулик,улуғлик бари бўлгай жам,
Етказгай ҳар дилга шарафу карам,
Китоблар орзулар рўёби, ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
Навоий сўзи бу ягона,эъзоз,
Устозлар изи бу беминнат,дилроз,
Кўрсатар Ҳақ йўлин мунаввар,мумтоз,
Китоблар эзгулик чироғи, ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
Ибн Сино истаги шифоси қадар,
Ҳазрати Бухорий дуоси алқар,
Юлдузлар Улуғбек кўзидан боқар,
Китоблар саодат манъбаи, ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
Китобхон кўргайдир доим эътибор,
Халқу олам ичра кулиб,бахтиёр,
Сиймолар руҳида ташаккурлар бор,
Китоблар донишлар изҳори ,ечим,
Эй азиз ўқувчим,азиз ўқувчим.
ҚАНДОҚ СЕВАРМАН
Кўксимни куйдирар кун ўтгач юрак,
Бу қонли юракка бормидир тиргак,
Гуллаяпди охир- қонталаш фалак,
Сиздан бошқасини қандоқ севарман.
Юрагим бергандим сирлар этмайин,
Ўзга дилга боқмай– кирлар этмайин,
Оҳ, сизсиз– лолазор қирлар этмайин,
Сиздан бошқасини қандоқ севарман.
Кимга ҳам элтарман бу куйган жонни,
Кимга ҳам тутурман, куюк жайронни,
Яна тиклаб бўлурми, ўтли вайронни,
Сиздан бошқасини қандоқ севарман.
Кулиб- кулиб кўнглим армон этдингиз,
Баҳордек яшнатиб, кузга элтдингиз,
Бир гўзал туйғую хаёл эдингиз,
Сиздан бошқасини қандоқ севарман.
Ёрилди–ёрилди ер кўкси нетай,
Муҳташам, муҳтарам ёр кўкси нетай,.
Бахтсиздир, беҳисдир хор кўкси нетай,
Сиздан бошқасини қандоқ севарман.
АММО МЕНИ УНУТМА
Майли бошдан тупроғинг сочгин,
Юрак ичра титроғинг сочгин,
Ғаминг сочгин, фироғинг сочгин,
Аммо мени унутма фақат.
Ташлаб кетгин, тўзонлар бўлай,
Сенсиз танҳо, хазонлар бўлай,
Қарди ношуд, арзонлар бўлай,
Аммо мени унутма фақат.
Тоғ бўлсам гар, қалқоним синдир,
Дарё бўлсам қирғоғим тиндир,
Жону танга– минг бало индир,
Аммо мени унутма фақат.
Шукуҳсиз тун — ўтин бўлайин,
Ўст бут – лек тутун бўлайин,
Бахти қаро, отин бўлайин,
Аммо мени унутма фақат.
МАҚСАДИМ
Мақсадим нимадур билмайман ҳануз,
Кўксимни тилкалар залворий оҳанг,
Нечун бунча ёниш, нечун бу танг рўз,
Кундан- кунга ютмоқда юҳодай наҳанг.
Тўлғониб-тўлғониб ингранар танам,
Фарёдла бир куйга– эргашиб ёниб.
Мени қистаётган Навоиймикан,
Ва ё Машраб келар нохос уйғониб.
Тўхта дейман, етар кўксимга уриб,
Бўлма эй бунча , шикаста руҳ-жон.
Наҳот энди аҳли фозиллар туриб,
Менга тутмиш кўкдан, Ҳақ тилла маржон.
Алданиб- алданиб совуқ сўзларга,
Фарёд этганларинг, бўлса гар рўё.
Мени элтмасмикин, табиат дорга,
Ва ё кечиргайми, кекса бу дунё.
Асрлар куйига тушдим мен наҳот,
Кўксимдан елганча илоҳий наво.
Сўйларим мустахзод, сингари ҳайҳот,
Булурми одамзод дардига даво.
YAZAR: Вахобова Турсуной
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru