
“O’ZBEGIM” MILLI PLATFORMASI TAQDIM ETADİ:
ЎЗИНГГА ҚАЙТГИН, БОЛАМ
Отанг кимлигин билсанг,
Онанг кимлигин билсанг,
Бобонг кимлигин билсанг,
Ўзингга қайтгин, болам,
Ўзингга қайтгин, болам!
Йўқлагувчинг бор бўлса,
Йиғлагувчинг бор бўлса,
Излагувчинг бор бўлса,
Изингга қайтгин, болам,
Изингга қайтгин, болам!
Ўз уйига бегона,
Киши бўлмас мардона.
Шул муқаддас, ягона –
Элингга қайтгин, болам,
Элингга қайтгин, болам!
Тирик бўлса волиданг,
Ул бебаҳо хазинанг.
Онадай ардоқланган –
Тилингга қайтгин, болам,
Тилингга қайтгин, болам!
Дунё ҳечлигин билсанг,
Ҳавас пучлигин билсанг.
Сўзимга қулоқ солсанг,
Динингга қайтгин, болам,
Динингга қайтгин, болам!
Буюкларнинг наслисан,
Миллатларнинг аслисан.
Ҳеч унутма буни сен –
Аслингга қайтгин, болам!
Наслингга қайтгин, болам!
10.09.2024, 19:48
Анқара, Демирте.
YAZAR: Nazira BOYMURODOVA
NAZİRA BOYMURODOVANIN YAZILARI
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru