
БИЛИШМАЙДИ ОДАМЛАР
Тинч қўймайди барибир,
Туҳматлар дилим чўқир,
Кунда минг бора нуқиб ,
Қуйишмайди одамлар.
Кўчадан ўтолмайман,
Тинчгина кетолмайман,
Нега қутулолмайман,
Куйишмайди одамлар.
Ширин сўйлаб қўйсам ҳам,
Яхшиликка йўйсам ҳам,
Ҳаммасини суйсам ҳам,
Суйишмайди одамлар.
Қочиб,писиб ётсам ҳам,
Бегонадек тутсам ҳам,
Уларни унутсам ҳам,
Кўришмайди одамлар.
Ғийбатлар узун-узун,
Иғводан йўқдир тузум,
Қорайдия пок юзим,
Тўйишмайди одамлар.
Мен биттаман, ягона,
Онам учун бир дона ,
Ичим тўла ғамхона,
Билишмайди одамлар.
Қидирарлар”қани”-деб,
Эзмоқ учун мани еб,
“Чиқмадия маъни”- деб,
Эзишгайдир одамлар.
Мен ҳам ахир одамман,
Айтингчи,кимдан камман,
Тутар бўлдим мотамман,
Дастингиздан одамлар.
СИЗ БИТТАСИЗ
Сиз биттасиз аълосиз,
Қалбимда гул раъносиз
Энг муқаддас маъносиз,
Дили озорим менинг,
Қора кўз ёрим менинг.
Латиф сўзлар сизда жам,
Поклик,сафо жамулжам,
Қочоқ, ягона эркам,
Дилдаги борим менинг,
Қора кўз ёрим менинг.
Лоласиз,санобарсиз,
Танҳосиз ҳам лобарсиз,
Қалбимдаги дилбарсиз,
Дилозорим менинг,
Қора кўз ёрим менинг.
Ғунча лабизда ҳанда,
Очиласиз кулганда.
Шу чиройга мен банда,
Дилбари зорим меннинг,
Қора кўз ёрим менинг.
Китобим офтобисиз,
Шаҳрим мохитобисиз,
Ягона дил тобисиз,
Дилдаги борим менинг,
Қора кўз ёрим менинг.
МЕНИ СЕВ ДЕБ АЙТМАНГИЗ
Мени сев, деб айтмангиз,
Ўз севганим бор мани,
Кўнглимни ийитмангиз,
Кўнгил зорим бор мани.
Мени сев, деб айтмангиз,
Ўзга севги керакмас,
Севги келар бир бора,
Ўзгаси севги эмас.
Мени сев, деб айтмангиз,
Севилган бир юрагим,
Бир суюб ,бир бор куйиб,
Қувилган бу юрагим.
Қилмангиз асло парво,
Мен барибир бепарво,
Неки уринсангиз ҳам,
Чиқмас энди муддао.
Менисев, деб айтмангиз,
Ўз севганим бор мани,
Севгидан кўксимда доғ,
Ўз куйганим бор мани.
***
Ўз севганим бор мани.
Ўз севганим бор мани.
Ўз куйганим бор мани,
Шудир кўнглим хоқони.
Ўз шаҳримнинг Султони.
Раббимнинг ато- кони.
***
Нима керак ишқу вафо,
Юрак эзиб қилмоқ жаво,
Дунё ўзи хўп бедаво,
Куймоқликка асос қани.
Ҳамма банда, бари ҳанда,
Ҳурлар асли, йўқдир танда,
Ишқ бу ёлғон сеҳр эканда,
Суймоқликка асос қани.
Суйдек деймиз куйгуларни,
Асли ёлғон туйғуларни,
Даҳри дунда тўй бўларми,
Ёймоқликка асос қани.
Янглиш бисёр ҳар баданда,
Одам Ато қони танда,
Фақат Ҳақ де-куйда, ёнда,
Тонмоқликка асос қани.
Хато бўлар- адо бўлар,
Фидо бўлар – жудо бўлар,
Асил севги – Худо бўлар,
Тиймоқликка асос қани.
Автор: Турсуной Вахобова
>>>> ƏN ÇOX OXUNAN HEKAYƏ <<<<
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru