
ЎРАНИБ ҚОЛДИМ
Шоир бўлай дедим – сиз учун ёниб,
Китоб -дафтарларга — буткул инониб,
Юракда иштиёқ, муҳаббат униб,
Ногаҳон сўзларга, ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга, ўраниб қолдим.
Шоирлик юмуши оғир иш экан,
Гоҳ юрак, гоҳ руҳинг оғрир иш экан,
Тажриба, саботга таяниш экан,
Куну тун изларга ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Олиму фозиллар- мавқеи зўрдек,
Тўрт сатр битганча- ҳаллослаб зирдек,
Матбуот; рўзнома- нашри ҳузурдек,
Турли хил ёзларга ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Кимгадир тақлидлаб – кимгадир йўлаб,
Юз мақом қилганча – иштиёқ қувлаб,
Бириси танқидлаб – бириси қўллаб,
Ижодкор дўстларга ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Ҳаракат этмаса- қаламин чуҳлаб,
Ижод ҳам тухтаркан- шу заҳот суфлаб,
Бир шоир чиқар лаб – ўзни кавловлаб,
Шон – шуҳрат кўзларга ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Истеъдод қайдадур – иқтидор қайда,
Ортингиздан чопганча- қаламни ҳайдаб,
Халлоқим берганча- калому этаб,
Адабий кезларга ўрганиб қолдим,
Мен ҳам шеъриятга ўраниб қолдим.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)