
ЖИМГИНА ҲАР БОР
Баҳор гулларининг оппоқ тили бор,
Алвондек товланиб, олов лолалар.
Ўтдек исёнкор ва қордек беғубор,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Кўзларда ўйнайди ҳарир майсалар,
Ҳовурин чайнабон, ютоқиб минг бор.
Зўр жумбоққа боқиб, тўйиб тусалар,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Чўғдек қирсиллабон- олов ёноқлар,
Кийиккўз боқишда, ичиккан ҳумор.
Лайлидек хайр этиб, Мажнундек йўқлар,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Кўкракда симиллар, безабон оғриқ,
Қўлларда нимтавар-ошуфта сетор.
Ҳадданда соғиниб, ҳадданда ортиқ,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Гушанганинг даври, ўтган суриниб,
Қасамлар ичганча, май-ла беозор.
Гулгун лаҳзаларни, хаёлда кўриб,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Чорланг демоқликка, сўз йўқ атайин,
Сиз мени, мен сизни интиқиб бедор,
Чақириқ юракка ҳақорат-тайин,
Биз шундай севамиз, жимгина ҳар бор.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında