
ЮРАГИМДАН ЎЧИРДИМ СИЗНИ
Мен ёмон ранжидим,бердингиз озор,
Кўнглимни парчалар қилдингиз минг бор,
Дилимда алам бор,нафрат бор бисёр,
Энди юрагимдан ўчирдим сизни,
Ҳаётим йўлидан кўчирдим сизни.
Қалбда ёнмас энди,ўшал туйғулар,
Ишқ,деб куймас асло,гўзал қайғулар,
Сундирдингиз дилни,ичдим оғулар,
Энди юрагимдан ўчирдим сизни,
Ҳаётим қаъридан кўчирдим сизни.
Майли ёнай ҳар тонг ўртасин азоб,
Ҳасратлар тўкайин,чекай изтироб,
Ҳижронлар куйдирсин,кетсамда нураб,
Энди юрагимдан ўчирдим сизни,
Ҳаётим нуридан кўчирдим сизни.
Балки ўйларсиз-бир кун келар деб,
Мени кечирар деб-мен деб елар деб,
Йўқ сиз адашасиз-шундай қилар деб,
Энди юрагимдан ўчирдим сизни,
Ҳаётим туридан кўчирдим сизни.
Не қилай,юракнинг азоби оғир,
Гуллар парчалангай дунёда минг ҳил,
Кечирган ҳар гулнинг тақдири тахир,
Энди юрагимдан ўчирдим сизни,
Ҳаётим йўлидан кўчирдим сизни.
Автор: Турсуной Вахобова
>>>> ƏN ÇOX OXUNAN HEKAYƏ <<<<
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
===============================================
<<<< WWW.YAZARLAR.AZ və WWW.USTAC.AZ >>>>
Əlaqə: Tel: (+994) 70-390-39-93 E-mail: zauryazar@mail.ru