
БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС
Кўнглимга ўлтиргувчи дўсти ёр топмадим,
Чашми шамшод, қомати гул рухсор топмадим,
Дилга малҳам бўлгувчи мададкор топмадим.
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглимдин ўзга маҳрами асрор топмадим.
Манимдек хаста ҳол ёки афгор кўрмадим,
Ғамдин фориғ этгувчи ғамгусор кўрмадим,
Бу кўнгулни мамнуну миннатдор кўрмадим,
Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим,
Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.
Ишқ ўти ёндирур гар айласанг маҳлиё,
Ошиқлигим бир куни бошимга бўлгай бало,
Марднинг иши жасорат, ҳақ сўзидир индалло,
Усрук кўзига токи кўнгил бўлди мубтало,
Наргис бу телбани яна ҳушёр топмадим.
Бу девона кўнгил ғариб, зоримни кутай,
Ёр хажрида ўртанамен, васлига етай,
Гар қадрига етолмасам, дўзахга кетай,
Ночор фурқати била хўп этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.
Хаёлимни этса шайдо бир нозанин гул,
Хаста дилнинг хонишидин бўлсайдим булбул,
Сўзларимга парво қилмас, сочлари сунбул,
Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.
Ёнимдамас ҳар он ёдимда борсизки, мен,
Тутқич бермас нигоҳингиз ҳушёрсизки, мен,
Зуҳро куймас беҳудага даркорсизки, мен
Бобур, ўзингни ўргата кўр, ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим.
Müəllif: Зуҳра Бегим
Zuhra Begim <<<< >>>> Зуҳра Бегим
Mustafa Müseyiboğlu adına kitabxana
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında