
ҚОР КЕЛДИ
Қор келди ҳамма ёқ, оппоқ қор бўлди,
Унгача диллар зор – интизор бўлди,.
Сумалаклар осар, тарновлар чак-чак,
Табиат ҳам бахтдан, бахтиёр бўлди.
Эзгулик хати кеб- бир нисор бўлди,
Муҳаббатномадек- бир изҳор бўлди,
Томлару, боғларга тушаб пар тўшак,
Мисли қордан бунёд, пахтазор бўлди.
Қаҳратон ғиротидек- оқ тулпор бўлди,
Чанғилар, чаналар- от; бедор бўлди,
Қиш зийнатин йўқлаб, кўнгиллар хориб,
Январ ўртасида, қорхон ёр бўлди.
Арчалар барглари, попук нор бўлди,
Олам сутга чайгандек, оқ қанор бўлди,
Осмон билан замин, туташиб бўйи,
Бир – бирига ҳамдард-у, маслакдор бўлди.
Булутлар ер ўзра, момиқ зар бўлди,
Тансиқдек, тотлидек барқут пар бўлди,
Яланғоқ далалар- юпун дарахтлар,
Аёз ўртасида- пўстиндор бўлди.
Оламни яшнатиб- кўк ярар бўлди,
Сўлдирмай, ўлдирмай- бир қарар бўлди,
Омонлик, тутиё- бахш этиб ерга,
Қиш фасли кўрки-ла, барқарор бўлди.
Yazar: Tursunoy Vahobova
Вахобова Турсуной (Tursunoy Vahobova)
Oxuyun >> Gözündə tük var
Zaur Ustacın şeirləri haqqında